«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги китоб-альбомлар Британия музейига топширилди

    Мамлакатимиз элчиси Равшан Усманов «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 50 жилдлик китоб-альбомларни Британия музейига топширди.

    Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тақдим этилган китобларни топшириш тадбири Британия музейи директори Марк Жонс ва ходимлар иштирокида тантанали тарзда ўтказилди.

    Қайд этилганидек, ушбу китобларнинг ҳар бири хорижий давлатлар кутубхоналари ва музейларида ёки шахсий коллекцияларда сақланаётган Ўзбекистон артефактларига бағишланган.

    Тасвирий туркумга халқаро миқёсда тан олинган уч тилдаги дурдона асарлар кенг ўқувчиларни қамраб олиш имконини беради.

    Китобларни топшириш маросимидан кейин Британия музейи директори Марк Жонс билан алоҳида учрашув ўтказилди.

    Суҳбатдош тақдим этилган китоб-альбомлар Британия музейининг муҳим экспонатлар қаторидан жой эгаллашига умид билдирди. Унинг айтишича, Британия музейи Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришдан манфаатдор.

    «Британия музейи номидан Ўзбекистоннинг моддий маданиятини намойиш этувчи китоблар туркумининг ажойиб тақдимоти учун миннатдорлик билдираман. Ушбу манбалар бизнинг коллекциямизга қимматли экспонат бўлади ва биз уларга эга бўлишдан жуда хурсандмиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон музейлари билан ҳамкорликка тайёрмиз», — деди Марк Жонс.

    Мулоқот давомида, шунингдек, Британия музейи негизида Ўзбекистон маданиятини юксалтириш, шунингдек, икки мамлакат музейлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар 2024 йил сентябридан 2025 йил мартигача бўлган даврда Британия музейида ташкил этиладиган «Ипак йўли» кўргазмасида Ўзбекистон музейларидаги экспонатларни намойиш этиш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Британия музейи дунёдаги энг қадимий, энг катта ва энг кўп томошабин ташриф буюрадиган музейлардан биридир. Музейга 1753 йилда қироллик шифокори ва санъат коллектори Ханс Слоан томонидан асос солинган. Умуман олганда, музей кўргазмаларида умумий узунлиги 4 километр бўлган 94 та галерея мавжуд. Ҳозирда Британия музейи қадимий ҳашаматли коллекцияларига эга дунёдаги энг йирик тарихий ва археологик мажмуа ҳисобланади. Ҳар йили музейга 5,5-6 миллион киши келади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates