Ўзбекистон миллий маданияти ва таомлари Минскда ўтказилган фестивалда эътироф этилди

    Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан Минск шаҳрида илк бор хорижий дипломатик корпус иштирокида гастрономик фестиваль ўтказилди.

    Фестивалда Ўзбекистон, Россия, Венесуэла, Ҳиндистон, Қатар, БАА, Фаластин, Сербия, Судан, Туркия, Зимбабве каби мамлакатларнинг миллий ошхоналари ва уларнинг маданияти намойиш этилди.

    Тадбирнинг очилиш маросимида Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков иштирокчиларни қутлади.

    Мамлакатимиз элчихонаси томонидан тақдим этилган ўзбек халқининг бой маданияти, миллий таомлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ўрин олган Ўзбекистон стенди ташкилотчилар ва меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

    Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков Ўзбекистон стендига ташриф буюрди ва мамлакатимиз маданияти ҳамда гастрономик салоҳиятини юксак баҳолади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ўзбекистон миллий таомларининг довруғи бутун дунёга ёйилган. Ушбу фестивалдаги иштирокингиз орқали сизлар яна бир карра меҳмонларни ҳайратлантира оласизлар, деб ўйламайман. Дўст ўзбек халқининг бетакрор таомлари билан бугунги анжуманимизда иштирокингиз учун миннатдорлик билдираман», – деди вазир Максим Риженков.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates