Қайд этилишича, фестивал шу йилнинг 28-29 июнь кунлари Самарқанд вилояти Ургут туманида “Халқаро ҳаво шарлар фестивали“ бўлиб ўтади.
Фестиваль доирасида концерт ва ДЖ шоу дастури, Гастрономик фестиваль, “Рекорд даражада 75 метрлик лаваш тайёрлаш“, миллий фольклор чиқишлар, миллий либослар кўргазмаси, симфоник оркестр чиқишлари, отларда сайр қилиш, Мотодрифт шоу, болалар учун аттракционлар, рассомлар ва хаттотлик намуналари кўргазмаси, миллий ўйинлар ва қизиқарли мусобақалар ташкил этилиши режалаштирилган.








