Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, фестиваль доирасида маҳаллий ва хорижий ошпазлар иштирокида турли беллашувлар, палов тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, ҳунармандчилик ярмаркалари ҳамда маданий-кўнгилочар дастурлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Тадбирнинг дастлабки куни Султон Ҳованд Бека мақбараси — Ашратхона ҳудудида маҳаллий ошпазлар ўртасида мусобақалар билан бошланади. Иккинчи куни эса Алишер Навоий кўчасида хорижий ошпазлар ўз маҳоратларини намоён этишади.
Фестиваль меҳмонларига паловнинг 20 дан ортиқ тури — Фарғона ва Тошкент услубидаги анъанавий паловлардан тортиб, афғон, эрон, араб ва бошқа халқлар миллий паловлари намойиш этилади.
Фестивальнинг сўнгги куни "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик боғида вилоятнинг энг маҳоратли ошпазлари томонидан 7 тонна Самарқанд палови тайёрланади.
Тайёрланган палов муҳтожлар учун ҳам беаҳам эмас: у меҳрибонлик уйлари, ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, қариялар уйи каби муассасаларга етказиб берилди.








