Қайд этилишича, фестиваль очилишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев сўзга чиқиб, экстремал туризм турларини оммалаштириш хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида Ургут доимий экстремал туризм турлари ўтказиладиган жойга айлантирилишини таъкидлади.
Икки кун давом этадиган фестивалда 10 та давлатдан 100 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда.
Шунингдек, фестиваль дастуридан параплан шоулари ва мусобақалари, гастрономик кўргазмалар, концертлар, миллий ўйинлар ва қизиқарли мусобақалар ўрин олган.








