Ўзбекистон Миллий университети 105 ёшда

    Юқори илмий салоҳиятга эга бўлган Ўзбекистон Миллий университети таълимнинг деярли барча фундаментал йўналишлари бўйича республикадаги таянч олий таълим муассасасидир.

    Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. Ўз фаолиятининг кўп асрлик тарихи давомида университет илмий билимларнинг турли соҳаларида бутун дунёда тан олинган муҳим ютуқларга эришди, юқори малакали мутахассислар тайёрлади.

    Юқори илмий салоҳиятга эга бўлган Ўзбекистон Миллий университети таълимнинг деярли барча фундаментал йўналишлари бўйича республикадаги таянч олий таълим муассасасидир.

    Aйни пайтда университетда 17 та факультетда 79 та бакалавриат йўналиши, 81 та магистратура мутахассислиги бўйича 33 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Шунингдек, илмий фаолиятини олиб бормоқчи бўлган ёш мутахассислар учун докторантурада 100га яқин мутахассисликлар мавжуд. Университетнинг интеллектуал ва илмий салоҳиятини юқори малакали профессор ўқитувчилар жамоасидан ҳам билиш мумкин. 20 га яқин академиклар, 300 нафарга яқин фан доктори ҳамда 500 нафарга яқин фан номзодлари узлуксиз таълим ва илмий жараённи таъминлашда иштирок этишмоқда.

    Университетининг ривожлантириш стратегияси классик анъаналарни замонавий таълим технологиялари билан бойитиш ғоясига асосланган. Мазкур стратегия жамиятимиз иқтисодий, илмий ва ижтимоий ривожланишининг юқори талабларини шунингдек, минтақавий таълим хизматлари бозорини ривожлантириш истиқболларини белгилаб беради.

    Университет таркибида 17 та факультет, 85 дан ортиқ кафедра, ярим ўтказгичлар ва микроэлектроника физикаси илмий тадқиқот институти, биофизика ва биокимё институти, нанотехнологияларни ривожлантириш маркази, 5 та музей, ботаника илмий базаси, илмий кутубхона, 10 та ётоқхона, спорт турларига мўлжалланган майдончалар ва сув спорт саройи мавжуд.

    Ўзбекистон миллий университети халқаро майдонда ҳам салмоқли ютуқларга эришиб келмоқда. Хусусан, QS халқаро рейтинг агентлигининг “Фан соҳалари рейтинги” натижаларига кўра отахон университет замонавий тиллар, математика, физика ва астрономия) фан йўналишлари бўйича дунёнинг ТОП-500 олий таълим муассасалари рўйхатидан ўрин эгаллади.

    Ўзбекистон Миллий Университети жамиятнинг илмий маданий салоҳиятини ошириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда келажак эгалари – ёшларнинг етук мутахассис бўлиб шаклланишига улкан ҳисса қўшиб келмоқда.

    Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий университети ташкил топганлигининг 105 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Миллий университетининг илм-фан ривожи ва жамият тараққиётида тутган ўрни” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

    Конференцияда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари, ушбу жараёнда соҳалардаги муҳим масалалар, маҳаллий ёш олимлар ва ихтирочиларнинг илмий салоҳиятини ўрганиш борасида сўз юритилди. Шунингдек, анжуман ахборот коммуникация технологиялари ва дастурий таъминотларини яратишнинг илмий асосларини такомиллаштириш, уларни мураккаб тизимларни бошқариш ва таълим ҳамда илмий тадқиқот жараёнларида жорий қилиш, бу борада илмий, услубий ва амалий таклифларни ишлаб чиқиш, республикамизда педагогик кадрлар тайёрлашнинг тарихи, амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш истиқболларини қамраб олди.

    Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳамда ишлаб чиқариш муаммоларини ечишда илмий жиҳатдан асосли таклифлар бериш, таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтларида олиб борилаётган тадқиқотлар натижарини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу соҳаларда фаолият олиб бораётган ёш олимлар, тадқиқотчилар, магистрантлар, иқтидорли талабаларга кенг имкониятлар яратиш анжуманнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

    Анжуманда жамиятнинг бир қатор муаммолари кенг илмий жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қилинди. Хусусан, олий таълим сифатини таъминлашнинг устувор йўналишлари, фан ва таълим ривожида физика ҳамда математиканинг ўрни, табиий фанларнинг замонавий муаммолари ва уларнинг истиқболли ечимлари, олий таълим муассасаларида ижтимоий-гуманитар фанлар: ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари каби мавзуларда сўз юритилди.

    Конференсияда профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар/докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар, тегишли соҳаларнинг олим ва мутахасислари ўртасида илмий-ижодий ҳамкорлик муҳити яратилди ҳамда ўзаро фикр-мулоҳаза ва тажриба алмашишлари учун шароит яратиб берилди, уларни фан-техника тараққиёти йўлида бирлаштирди.

    Анжуман иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари билан танишамиз:

    Иброҳим ҒАФУРОВ, Ўзбекистон Қаҳрамони:

    Ўзбекистон илм-фанининг оёққа туриши, тараққий этиши, дунёга танилишида, маданий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шаклланиши, ўзининг қиёфасига эга бўлишида Миллий Университетнинг хизматлари ўлчаб бўлмайдиган даражада катта, беқиёс. Мен 1956-1961 йилларда университетнинг филология факультетида таҳсил олганман. Беш йил таҳсил давомида университетнинг зиёли инсонни тарбиялаш, етиштириш, мамлакат ҳаётига йўллашдаги ўрни, вазифаси қанчалар буюк эканлигини ҳар ўқув йилида, ҳар имтиҳон топшираётганимда сезиб турганман. Миллий университетнинг Марказий Осиё ва Ўзбекистон ҳаётидаги, айниқса илмий-маданий тараққиётидаги ўрнини мен ҳеч нарса билан қиёслай олмайман. Ўзбек халқининг бир қанча ижодкор зиёлилари айни шу даргоҳда таҳсил олган. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Умарали Норматов, Ўлмас Умарбеков каби таланти, даражаси катта ижодкорлар шу олийгоҳда тарбия олган. Миллий университет том маънода ҳаммамизга ҳаётга йўлланма берган. Бизни яхши мутахассис қилиб, мамлакатимизнинг корига ярайдиган одамлар қилиб етиштирди.

    Бугун ҳам университет равнақ топиб, салоҳияти юксалиб, ҳозирги замоннинг энг яхши мутахассисларини етиштириб чиқаришга катта ғайрат қилаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бундан албатта ғурурланамиз.

    Замира ЭШОНХЎЖАЕВА, Ўзбекистон Миллий университетининг профессори, тарих фанлари доктори:

    Анжуман нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлар фан-таълими ривожи учун катта аҳамиятга эга. Маълумки, илмий соҳада энг қийини бу — илмий мактаб яратиш. Университетнинг нуфузли олимлари томонидан яратилган илмий мактаблар сони 50 тадан ортган ва бу мактаблар Ўзбекистон илм-фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳозирги кунда университетда фаолият кўрсатаётган академик, профессор, фан номзоди, PhD даражасини олган инсонларнинг фан ва таълим ривожига қўшаётган ҳиссаси эътиборга молик. Ўзбекистон Миллий университети бу борада доим флагман бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates