Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон ҳарбий делегацияси раҳбари Беларусь мудофаа вазири генерал-лейтенант Виктор Хренин билан музокаралар ўтказди. Томонлар ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар ва уни ўзаро манфаатли йўналишларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш йўлларини белгилаб олдилар.
Учрашувдан сўнг, Ўзбекистон ва Беларусь мудофаа вазирлари Минскдаги Ғалаба монументи пойига гулчамбар қўйдилар.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Беларусь Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилаётган ҳарбий парадда қатнашади, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Тантанали тадбирда Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари иштирок этади.