баннер
3 мар 2025
22:22

    Ўзбекистон «New York Travel and Adventure Show 2025» туризм кўргазмасининг «Энг яхши янги иштирокчиси» деб эътироф этилди

    Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси илк бор АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтаётган «New York Travel and Adventure Show 2025» туризм кўргазмасида қатнашяпти.

    Ушбу нуфузли тадбирда АҚШнинг барча штатлари делегациялари билан бир қаторда Хитой, Япония, Корея Республикаси, Малайзия, Покистон, Малдив ороллари, Марокаш, Италия, Буюк Британия, Сербия, Канада, Грузия, Ямайка, Хорватия, Никарагуа, Белиз, Коста Рика каби 40 дан ортиқ давлатлар туризм администрациялари ва туристик компаниялари вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этяптилар.

    Ўзбекистон делегацияси МДҲга аъзо давлатлардан ягона иштирокчи сифатида мамлакатимизга сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган қатор тадбирларни ташкил этяпти. Жумладан қатор маҳаллий туристик операторлар иштирокида яратилган миллий павильонда Ўзбекистон туризм салоҳияти бўйича кенг кўламли тақдимотлар ҳамда хорижий давлатлар туризм соҳаси вакиллари билан иккитомонлама музокаралар ўтказиляпти ва тегишли келишувларга эришиляпти.

    Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз «Кўргазманинг энг яхши янги иштирокчиси» деб эътироф этилди.

    Шунингдек, кўргазма доирасида миллий куйлар ва рақслар орқали ўзбек халқининг бой ва турфахил маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи маданий дастур ҳамда турли тарқатма материаллари иштирокчиларга тақдим этилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech