The Guardian томонидан иқтибос келтирилган Зеленскийнинг сўзларига кўра, бундай келишув келажакда кескинликни келтириб чиқариши мумкин.
Унинг фикрича, Украинани қўллаб-қувватлаётган ёки “воситачи” бўлишга тайёр давлатлар агар можаро Киев тўғри деб ўйлагандек якунланмаса, “бу ҳолда одамлар адолатни тиклашни хоҳлашлари вақт масаласи бўлади”. “Биз ўзимизга тегишли бўлмаган нарсани хоҳламаймиз”, деб ишонтирди у. Газетанинг ёзишича, Зеленский матбуот билан фақат украин тилида мулоқот қилган.
2 март куни АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц Украина можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар доирасида ҳудудлардан воз кечишга рози бўлиши мумкинлигини айтди ва буни “хавфсизлик кафолатлари учун ҳудудий имтиёзлар шакли” деб атади, деб хабар беради tass.ru.