Ўзбекистон парламенти аъзолари Истанбул шаҳридаги форумда иштирок этяпти

    2022 йил 22 июнда куни Истанбул шаҳрида (Туркия) «Терроризмга қарши курашиш ва зўравон экстремизмининг олдини олиш бўйича миллий ҳаракатлар режаларни амалга оширишда Марказий Осиё давлатлари парламентлардаги аёлларнинг роли» мавзусидаги форум ўз ишини бошлади.

    Тадбир БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ҳузуридаги БМТнинг Терроризмга қарши кураш маркази томонидан Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази билан биргаликда ташкил этилди.

    Форумда Марказий Осиёнинг бешта давлати парламентларидаги хотин-қизлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, ташқи ишлар вазирликлари ва хавфсизлик хизматлари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этяпти.

    Форум Марказий Осиёдаги аёллар парламентарийларнинг зўравон экстремизмнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларини оширишга қаратилган.

    Тадбирда БМТнинг терроризмга қарши курашиш ва зўравон экстремизмнинг олдини олиш бўйича архитектураси, терроризмга қарши курашиш ва зўравон экстремизмнинг олдини олиш жараёнида гендер муаммолари, терроризмга қарши курашиш ва зўравон экстремизмнинг олдини олиш контекстида етакчи аёллар ва парламентдаги аёлларни жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

    Форум иши давомида Олий Мажлис вакиллари республикада гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.

    Бундан ташқари, форумда Ўзбекистон Республикасининг Яқин Шарқ ва Афғонистондаги уруш зоналаридан ўз фуқароларини, айниқса, аёл ва болаларни ватанига қайтариш, уларни реабилитация қилиш борасидаги тажрибаси алоҳида эътироф этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates