Ўзбекистон Президенти "Марказий Осиё - ЕИ" саммитига келди

    Ҳукумат 2 июн 2023 4116

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига келди.

    Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    Бугун Чўлпонотада иккинчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақамиз мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган.