Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

    Ҳукумат 9 ноябр 2023 3941

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.

    Учрашув аввалида Қозоғистон Бош вазири Ўзбекистон етакчисига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

    Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

    Олий даражада эришилган, шу жумладан товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперацияси ва логистика лойиҳаларини илгари суриш борасидаги келишувларнинг тўлиқ амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бу борада қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг самарали ишини давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates