Ўзбекистон Президенти Туркманистон Миллий етакчиси билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ҳукумат 15 апрел 2023 4682

    15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

    Дастлаб давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовга оғир жудолик - онаси Огулабат эдже Бердимуҳамедова оламдан ўтгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ва таскин-тасалли сўзларини изҳор этди, унга ва барча яқинларига сабр-тоқат ва бардош тилади.

    Суҳбатда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    Олий даражадаги келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди. Йил бошидан буён ўтган икки томонлама мулоқотлар – Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, сиёсий маслаҳатлашувлар, транспорт ва маданият вазирларининг учрашувлари, дипломатик муносабатлар ўрнатилгани 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган бошқа тадбирларнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

    Савдо-иқтисодий, энергетика ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олинди.

    Телефон мулоқоти якунида етакчилар бир-бирини ва қардош мамлакатларимиз халқларини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан дилдан қутладилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates