Ўзбекистон Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

    Ҳукумат 14 сентябр 2021 4409

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни икки томонлама ҳукуматлараро комиссияларнинг тадбирлари доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.

    Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

    Эсенмират Оразгелдиев Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

    Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматларларо комиссиялар йиғилишларининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.

    Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоыларида саноат кооперацияси лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates