Ўзбекистон Президенти Халқаро меҳнат ташкилоти билан самарали ҳамкорликни юқори баҳолади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбони қабул қилди.

    БМТнинг ушбу нуфузли институти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    ХМТ бош директори самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистоннинг меҳнаткашлар ҳуқуқларини таъминлаш, иш ўринларини яратиш ва халқаро конвенцияларни имплементация қилиш борасидаги ютуқларига юқори баҳо берди.

    Шу муносабат билан ўз ташрифини Ўзбекистон раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган самарали ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ифодаси деб атади.

    ХМТ мамлакатимиз тажрибасини халқаро миқёсда ўрганиш ва қўллаш учун муваффақиятли модель сифатида кўраётгани таъкидланди. Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ташкилотнинг Маъмурий кенгашига сайланиши бунинг эътирофи бўлди.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ташкилот кўмагида Ўзбекистонда меҳнат соҳасида 40 дан ортиқ норматив ҳужжат қабул қилинди, 22 та халқаро конвенция ратификацияланди.

    Ижтимоий адолат тамойилларини илгари суриш бўйича, шу жумладан, "Ижтимоий адолат глобал коалицияси" доирасида қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

    Учрашув якунида 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates