Ўзбек миллий академик драма театрида, ўзбек театр ва кино санъатининг афсонавий ижодкори, ўзбек театр ва кино санъатининг ривожига муносиб ҳисса қўшган маданият ва жамоат арбоби Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти, Зикир Муҳаммаджонов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Мазкур хотира кечасида, буюк санъаткорнинг шогирдлари, санъат соҳаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган ижодкор ҳаёти қамраб олинган саҳна кўриниши тадбир иштирокчилари учун ҳавола қилинди.









