Ҳолат Самарқанд туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан ўрганилди.
Маълумотларга кўра, Давлат инспекторлари томонидан фуқаро ўзининг саҳифасига Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган капча илон, ҳинд бойгаси илони, дашт қора илони, бўз эчкемари ҳамда тулки болаларига шафқатсиз муносабатда бўлганлиги юзасидан воқеа жойига бориб ўрганганда, Самарқанд тумани, Ўрта Туркман МФЙда яшовчи фуқаро Э.Ш бу ҳолатлар 2020 йилда дўстлари билан тоғ сайрига чиққанида маҳаллий илонни кўриб қолиб, уни тутишган ва яна қайтиб қуйиб юборган ва буни ўз профилига жойлаштирган. Худди шундай ўз яшаш манзилидаги уйнинг орқа қисмида жойлашган қишлоқ қабристонида тулки уясини ковлаб болаларини олган ва аҳоли яшаш манзилидан олисроққа олиб бориб қайта қуйиб юборганлигини айтиб ўтган. Бунга сабаб қилиб уйидаги паррандаларни еб кетаётганлиги кўрсатилган. Бошқа видеоларда эса, турли тармоқлардан олиб, ўз ижтимоий тармоғига жойлаштирганлигини таъкидлаб ўтган.
Бироқ шундай бўлсада, мазкур фуқарога нисбатан қонун талабларига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, жаримага тортилди.