Термиз ҳайвонот боғига ноёб турдаги тимсоҳлар олиб келинди

    Шу йилнинг июнь ойида Термиз ҳайвонот боғига Тошкент ҳайвонот боғидан ноёб турдаги Нил тимсоҳлари келтирилиб, икки ойлик назоратдан сўнг томошабинларнинг завқ-шавқ олишлари учун кўргазма павильонига қўйилди.

    Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, ҳайвонлар 2 ойлик карантиндан сўнг мослашиш даврини ўтаб бўлган. Энди уларни аҳоли томоша қилиши учун ҳайвонот боғининг судралиб юрувчилар қаторидан махсус жой ажратилди.

    Нил тимсоҳи Африканинг чучук сувли жойларида яшайдиган йирик тимсоҳ бўлиб, дунёнинг 26 та мамлакатида учрайди. Нил тимсоҳларининг узунлиги 2.94 см дан 4.4 см гача, оғирлиги эса 225-415 кг гача бўлади.

    У тузли сув тимсоҳидан кейин дунёдаги иккинчи энг катта судралувчи ҳисоблади. Тимсоҳ қалин, оғир зирҳли терига эга. Озуқалари асосан балиқ ва майда судралувчилар.

    Бошқа тимсоҳлар сингари, Нил тимсоҳлари ҳам барча ҳайвонлар орасида ноёб бўлган кучли ва ўткир тишларга эга. У баъзан Африка тимсоҳи, Эфиопия тимсоҳ, оддий тимсоҳ ёки қора тимсоҳ деб ҳам аталади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates