"Жанубий Устюрт" миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқонга қорақулоқ тушиб қолди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқонга қорақулоқ муҳрланди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи 2020 йилнинг 11 ноябрида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида ташкил этилган.

    Ҳудудда 149 тур ҳайвонлар учрайди, шулардан 36 тури Ўзбекистон "Қизил китоби"га киритилган. Хусусан, фотоқопқонга тушган қорақулоқ ҳам бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, мозаик тарқалган кенжа тур сифатида "Қизил китоби"дан жой олган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates