Бухородаги ҳайвонот боғида 4 та шер боласи дунёга келтирди

    Яшил сайёра 14 май 2025 743

    Бухоро шаҳридаги Сомонийлар истироҳат боғида жойлашган ҳайвонот боғида 4 та шер боласи дунёга келди.

    Вилоят Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, янги туғилган шер болалари соғлом ва фаол бўлиб, онаси билан бирга махсус ажратилган, хавфсиз ва қулай шароитда сақланмоқда.

    Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, шер болалари мунтазам равишда ветеринария назоратидан ўтказилмоқда ҳамда уларнинг овқатланишига алоҳида эътибор берилмоқда.

    Ҳозирча улар оммага кўрсатилмаяпти, аммо яқин келажакда ташриф буюрувчилар уларни кўриш имкониятига эга бўлишади.