Боғ маъмуриятининг хабар беришича, боғдаги ходимлар жирафани сақлаб қолиш учун барча даволаш усуллариниқўллашган. Жумладан, халқаро ветеринария видеоконференцияларида иштирок этган мутахассисларнинг ёрдамива хорижий мутахассислар билан ўтказилган маслаҳатлашувдан фойдаланилган.
Бироқ, патологанатомик текширув натижалари жирафанинг ўлимига ошқозон буралиши сабаб бўлганиникўрсатди.
Барча ҳаракатларимизга қарамай, натижа фожеавий бўлди. Жирафаларнинг анатомик ва физиологик хусусиятларитуфайли, уларнинг ошқозон-ичак тизимида жарроҳлик амалиётларини ўтказиб бўлмайди. Чунки жаҳонамалиётида бундай касалликларни муваффақиятли даволаш ҳолатлари мавжуд эмас, — дейди боғ маъмурияти.