Ўзбекистон Қозоғистон билан космосга сунъий йўлдош учириши мумкин

    Шу йилнинг 2-3 сентябрь кунлари Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

    Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

    Шу йилнинг 2-3 сентябрь кунлари Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ЭСКАТО) томонидан Остона шаҳрида ташкил этилган "Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси"да иштирок этди.

    Ушбу тадбир доирасида вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Ж.Мадиев билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида ҳамкорлик истиқболларга эътибор қаратилди. Шунингдек, рақамли кўникмаларни ўқитишни таъминлаш, рақамли инклюзивлик ва рақамли трансформация бўйича минтақавий ҳамкорлик ҳолати ва уни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

    Шу билан бирга, рақамли инновацияларни жадаллаштириш учун зарур минтақавий ҳамкорлик режаларига эътибор қаратилди.

    Шунингдек, икки мамлакат иштирокида космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласини ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни жорий йил якунига қадар таҳлил қилиб, таклифларни белгилаб олиш муҳокама қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates