Хитой иккита оптик сунъий йўлдошни коинотга олиб чиқди

    Қурилмалар аллақачон керакли орбитага чиқарилди, дея хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси.

    Хитой “Сивэй-Гаоцзин-20-3” ва “Сивэй-Гаоцзин-20-4” оптик кузатув сунъий йўлдошларини “Чанчжэн-2-си” ракетасида мамлакат шимоли-ғарбидаги Цзюцюань космодромидан учирди.

    Ракета Пекин вақти билан соат 07:39 да учирилди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси. Сунъий йўлдошлар аллақачон маълум бир орбитага чиқарилди.

    Хитой телевидениеси ускуналарнинг ишга туширилиши ҳақида батафсил маълумот бермаяпти, фақат бу “Чанчжэн” серияли ракеталар воситасидаги 547-парвоз эканлигини таъкидламоқда.

    Маълумки, “Сивэй-Гаоцзин” сунъий йўлдошлари Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технология корпорациясининг шўъба корхонаси бўлган China Siwei Survey and Mapping Technology тижорат компаниясига тегишли. Ускуналар Ерни топографик суратга олиш ва хариталаш, офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш ҳамда денгиз мониторинги учун ишлатиладиган оптик Ерни кузатиш маълумотларини тақдим этади, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates