Мудофаа вазирлигидан хабар қилинишича, вазирлик марказий аппарати мутасаддилари, Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, Қуролли кучлар фахрийлари иштирок этган тадбирда музейда таъмирлаш, кўргазма заллари экспонатларининг қайта жиҳозланиши ва уларнинг бойитилиши жараёни хусусидага маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир иштирокчилари янада кўркам қиёфа касб этган уч қаватли музейда яратилган замонавий қулайликлар, «Янги Ўзбекистон» экспозицияси, илмий ахборот маркази, «Booк kafe» ва хизмат хоналаридаги шароитлар билан танишди.
Музей билан танишув давомида Қуролли кучлар фахрийлари миллий армиямиз қудратини акс эттирувчи айрим экспонатларга доир ёрқин хотираларини ўртоқлашдилар. Ушбу маънавият маскани ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учун чинакам ўтмиш ва келажакни боғловчи кўприк экани алоҳида таъкидланди.
Мажмуада амалга оширилган ишлар ва яратилган қулайликлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.









