баннер
27 мар 2025
07:11

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Исломий молиявий хизматлар Кенгашига аъзо бўлди

    Молия 23 декабр 2024 589

    Кенгаш фаолияти исломий молия институтларини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқиш, самарали корпоратив бошқарув механизмлари ва риск-менежмент тизимини жорий қилиш, шунингдек, мазкур соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш, тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ушбу масалаларда Кенгашга аъзо ташкилотларга кўмаклашишга қаратилган.

    Мазкур ташкилотга аъзолик бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимизда исломий молия институтлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасида илғор халқаро тажрибани жорий этиш имконини беради, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Кенгаш 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, бош офиси Куала-Лумпурда (Малайзия) жойлашган. Бугунги кунда Кенгашнинг 188 аъзоси, шу жумладан, 81 та тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар, 10 та халқаро ҳукуматлараро ташкилот ва 97 та бозор иштирокчилари ҳисобланади. Шунингдек, Кенгашга Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон молиявий регуляторлари ҳам аъзо ҳисобланади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech