Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ–187-сон Фармонига асосантайинланган Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатга олинди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 7−12 ноябрь кунлари Олий Мажлис Cенати аъзоларини сайлаш бўйичаўтказилган маҳаллий Кенгашларнинг қўшма мажлислари баённомалари муҳокама қилиниб, улар асосида ОлийМажлис Сенати аъзоларини рўйхатга олиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.
Жумладан, янгидан шаклланган Сенатнинг сифат таркиби қуйидагича:
— сенаторларнинг 26,4 фоизини хотин-қизлар ташкил этди;
— 1 нафари – 30 ёш, 41,6 фоизи – 40 ёшдан 60 ёшгача, 56,6 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этди;
— 98,3 фоизи олий маълумотли бўлиб, 31,6 фоизи илмий даражага эга;
—сенаторларнинг 25 фоизи - иқтисодчилар, 13,3 фоизи - ҳуқуқшунослар, 26,6 фоизи – педагоглар, 13,3 фоизи – муҳандислар, 5 фоизи – тиббиёт соҳаси вакиллари, 16,8 фоизини эса – маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор вафермерлар ташкил этади.
Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ 2024 йил 18 ноябрькуни Қонунчилик палатасининг ва 2024 йил 19 ноябрь куни Сенатнинг биринчи мажлисларини Тошкент шаҳридачақирилиши белгиланди.