Ўзбекистон-Россия: Тошкентда сайёҳлик форуми бўлиб ўтди

    Туризм 19 ноябр 2021 984

    Ўзбекистон-Россия минтақалараро ҳамкорликнинг иккинчи форуми доирасида видеоконференсалоқа форматида икки мамлакат ўртасида сайёҳлик форуми бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг туризм, спорт ва маданият масалалари бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон туризм ассоциациялари мутасадди раҳбарлари ва сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этди.

    Россия делегацияси таркибида Россия Федерацияси Туризм бўйича Федерал агентлиги ва Россия Туроператорлари ассоциацияси раҳбарияти, Челябинск вилояти ва Қрим Республикаси вазирлари, Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари мерияси вакиллари, шунингдек, Россиянинг сайёҳлик уюшмалари, альянслари ва сайёҳлик компаниялари ташриф буюрди.

    Ўзбекистон томони Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва республика туризм индустриясини ривожлантириш, пандемия даврида хусусий секторни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, хорижий меҳмонларни қабул қилишда яратилган шарт-шароитлар, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлик йўналишларини диверсификация қилиш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, туризм турлари, хусусан, маданий, зиёрат, гастрономик, қишки, этник йўналишлар каби мавзуларда тақдимот ва маълумотлар тақдим этди. Шунингдек, иштирокчилар мамлакатимизнинг сайёҳлик марказлари ва қадимий шаҳарлари билан яқиндан танишди.

    Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов таъкидлаганидек, Россия Федерацияси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган, ҳамда Россия фуқаролари республикага сайёҳ сифатида жуда фаол ташриф буюряпти. Россиядан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими йил сайин ортиб бораётгани, 2019 йилги пандемиядан олдинги даврда ҳам бу кўрсаткич 455 470 нафарга етгани мамнуният билан қайд этилди.

    «Бугунги кунда мамлакатда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва буни Россияда оммалаштириш бўйича аниқ чоралар кўриляпти. Мисол тариқасида, жорий йилда вазирлик вакиллари ва республика туроператорларидан иборат делегация Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Махачкала ва Грозний шаҳарларида «Ўзбекистонга саёҳат қил» номли промо-тадбирини ўтказди. Ўзбекистонда НТВ телеканалининг «Поедем поедим», «Моя планета» телеканалининг «Удиви меня» ва бошқа кўрсатувларини суратга олиш ишлари олиб борилди, шунингдек, бир гуруҳ нуфузли тревел-блогерлар мамлакатнинг сайёҳлик марказларига ташриф буюрди. Россия туроператорлари ассоциацияси (АТОР) билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг Россия сайёҳлик бозоридаги тарғиботи давом эттирилмоқда. АТОР билан ҳамкорлик доирасида Туризм ва спорт вазирлиги Ассоциациянинг тўғридан-тўғри ҳамкори бўлиб, Россиянинг сайёҳлик компаниялари учун махсус лендинг, таълим ва сертификация тизимини яратиш йўли билан Ўзбекистон Академияси ташкил этилган»,— деди Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов.

    Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари Ботир Шаҳриёров ва Ботир Нуруллаевлар томонидан Бухоро вилояти мисолида зиёрат туризми салоҳияти ва Самарқанд вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида тақдимот ўтказилди. Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси Гулчеҳра Исроилова Ўзбекистон ва Россия сайёҳлик компаниялари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.

    Россия томони ўзбекистонлик ҳамкасбларини Россияда туризм соҳасини ривожлантириш дастурлари, пандемия даврида туризм индустриясини тубдан ўзгартириш, ҳудудларда саноат, дам олиш ва тиббиёт туризмини ривожлантириш борасидаги ишлар билан таништирди.

    Россия делегацияси вакиллари Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигига Россия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги туризм соҳасига оид муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, шунингдек, Россия ОАВларининг Ўзбекистонга саёҳати ва суратга олиш ишлари давомида кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳамда Россиянинг кенг оммалашишига, ўзбек халқининг тарихи, маданияти ва анъаналарини чуқурроқ очиб беришга хизмат қилади.

    Тадбирда Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасида ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятга эга экани, томонлар янада фаол ва кенг кўламда ҳамкорлик қилиши зарурлиги таъкидланди.

    Форум якунлари бўйича томонлар туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, туристлар оқимини кўпайтириш, ҳаво қатновини қайта тиклаш ва кенгайтириш, Ўзбекистон сайёҳлик маъмуриятлари ва туризм соҳаси вакиллари ўртасида мунтазам мулоқот ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда Россия, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон ва Россия туризм бизнесини янада фаолроқ қўллаб-қувватлашга келишиб олди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates