БМТТД билан янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича келишув имзоланди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили этиб тайинланган Акико Фужии ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Экология вазирлиги ва БМТТД ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий қиймати 10 миллион доллардан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, биохилма-хилликни асраш, Оролбўйининг сув-ботқоқ ерлари, ўрмонзорлар барпо этиш, чиқиндилар ва хавфли кимёвий моддалар билан ишлаш ва бошқа йўналишларда умумий бюджети 20 миллион доллар бўлган янги лойиҳаларни ишга туширишга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар «Яшил Макон» ташаббусини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун бош режалаштириш ва инновацион молиявий ечимлар» лойиҳаси доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар, шунингдек, 2025 йилда ишга тушириладиган Кичик грантлар дастурининг навбатдаги босқичини бошлаш бўйича келишувга эришилди.

    Маълумот учун: Глобал экологик фонд (ГEФ) томонидан молиялаштириладиган Кичик грантлар дастури Ўзбекистон бўйлаб маҳаллий ҳамжамиятларни, жумладан, туманлар, ассоциациялар, фермерлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва академик институтларни ландшафтга оид ёндашувларга жалб этиш орқали уларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

    Учрашув якунида Экология вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва ГEФнинг қўшма лойиҳаси — «Арал wэтландс» доирасида 8 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга (МEТҲ) профессионал ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates