Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциациясига асос солинди

    Спорт 19 октябр 2023 1376

    Мамлакатимизда аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди.

    Жорий йил 18 октябрда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ассоциациянинг илк Конференцияси бўлиб ўтди.

    Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, финтес ва масрестлинг федерациясининг масъуллари иштирок этишди.

    Тадбирда Одил Абдурахмонов номзоди Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раиси этиб сайланди.

    Кун тартибига мувофиқ, Ассоциация раиси ўринбосарларининг таркиби ҳам шакллантириб олинди. Унга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Жаҳонгир Наврўзов, Моҳир Каримов ҳамда Шоҳруҳ Далиев Ассоциация раиснинг ўринбосарлари лавозимига сайланди.

    Тадбирда сўз олган Дурдона Раҳимова Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ушбу ташкилот фаолиятини ривожлантириш, ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда елкадош бўлишини билдирди. Шунинг билан, Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциациясининг Конференцияси ўз ишини якунлади, деб хабар беради Миллий Олимпия ыщмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates