“Ўзбекистон” сўзининг қайси шакли тўғри? — Саида Мирзиёева

    Маданият 11 декабр 2023 787

    Тошкентдаги “Tashkent City Congress Hall”да бўлиб ўтаётган “Жадидлар миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзуида халқаро конференцияда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур, дея таъкидлади.

    Саида Мирзиёева Абдулла Авлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи ҳаёти – тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир”, деган сўзларидан иқтибос келтириб, конференция иштирокчилари эътиборини муҳим бир масалага қаратди.

    "Бугун “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий конференция очилишида нутқ сўзлар эканман, тилимизга бевосита алоқадор бўлган миллий алифбомизни ислоҳ қилишдек жуда долзарб масалага тўхталдим.

    Мисол учун, бир қарашда оддий туюлган имло белгиси бутун бошли Давлат ва Миллатнинг номи хато ёзилишига сабаб бўлмоқда. Биз бундай масалаларда ҳадеб баҳслашавермай, тезроқ қарор қабул қилишимиз муҳим. Чунки, гап бизнинг Миллатимиз, ғуруримиз, юртимиз номи ҳақида кетяпти.

    Тўғри, алифбо ислоҳоти янги баҳслар, тортишувлар, кўзда тутилмаган молиявий харажатларни келтириб чиқариши мумкин. Лекин яна бир бор таъкидлайман, гап Ватан ва Миллат номини тўғри ёзиш ҳақида кетар экан, бундай баҳс ва тортишувларни бас қилишимиз, алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур, деб ҳисоблайман!"

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates