Ўзбекистон СВТ туризм тарғиботи учун махсус сайт ишлаб чиқилди

    Туризм 15 июн 2020 6155

    Ўзбекистон СВТ (Community Based Tourism – Ҳамжамиятларга асосланган туризм) реклама тарғиботи учун махсус www.cbtuzbekistan.uz сайти ишлаб чиқилди. Унда оилавий меҳмон уйлари ҳақида батафсил маълумот ва уларнинг жойлашувига оид интерфаол харита мавжуд.

    Истеъмолчилар учун қулай логистика ҳамда сайт экотизими Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида дам олиш учун энг муносиб вариантни топиш имконини беради.

    Туризмни ривожлантириш қўмитаси маълумотларига кўра, сайт Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ХСТУ) томонидан ишлаб чиқилган ва юритилади. Фойдаланувчилар қулайлиги учун www.cbtuzbekistan.uz сайтида оилавий меҳмон уйларидан ташқари, мамлакатнинг етакчи операторлари томонидан ишлаб чиқилган СВТ-маршрутлар ҳам жойланади.

    — Муайян жой бўйича жозибадор имиж ва қизиқарли маршрутларнинг мавжудлиги алоҳида бир ҳудудда рақобатбардош туристик секторнинг шаклланиш имконини яратади. Бироқ ҳудуднинг туристик салоҳиятини кашф қилишнинг ўзигина етарли эмас. Замонавий дунёда энг муҳими туристик ресурсларнинг тўғри оммалаштирилишидир. Шундай экан, www.cbtuzbekistan.uz сайтининг миссияси шу муҳим вазифани ечишдан иборатдир, — дейди ХСТУ раиси Гулчеҳра Исроилова.

    Шунингдек, Ўзбекистон СВТ туризмини тарғиб қилиш мақсадида оилавий меҳмон уйларининг логотипи ишлаб чиқилди, бу мамлакат қишлоқ хўжалик туризми рамзини шакллантириш имконини беради. Асосий вазифа Ўзбекистоннинг меҳмондўстлиги ҳамда СВТ туризм йўналишини акс эттирувчи Hospitality Uzbekistan услубини ишлаб чиқишдан иборатдир. СВТ (Community Based Tourism) ички ва ташқи туризмни ривожлантириш йўналишларидан бири бўлиб, нисбатан янги ва истиқболли йўналиш ҳисобланади.

    Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда иқтисодиётни барқарор ривожлантириш учун агро ва экотуризмни бизнес уюшмалар орқали кучайтириш” лойиҳасини самарали амалга ошириш мақсадида юртимизда Ўзбекистон СВТ туризмининг маркетинг тарғиботига йўналтирилган чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди. Тайёрланган ахборот маҳсулотлари кўлами кенг бўлиб, булар логотип, веб-сайтлар, луғатлар ва оилавий меҳмон уйлари эгалари учун қўлланмалардан иборатдир.

    Маълумот учун: Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси туроператорлар, меҳмонхона бизнеси ва меҳмон уйлари вакилларини бирлаштиради. ХСТУнинг вазифаси Ўзбекистоннинг туризм соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, ўз аъзолари ва бизнесни ривожлантиришдаги ҳамкорлари манфаати, шунингдек уларнинг бошқарув хусусиятларини ривожлантиришга оид ташаббусларни илгари суришдан иборатдир.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates