Ўзбекистон таэквондо академияси ҳамда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказлари ташкил этилади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси тизимида Ўзбекистон таэквондо академияси ҳамда 2023-2024 йиллари ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказлари ташкил этилади.

    Ўзбекистон таэквондо академиясининг асосий вазифаларига таэквондо (WT) бўйича миллий терма жамоалар (катталар, ёшлар, ўсмирлар, шунингдек, спорт фахрийлари) аъзоларининг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги, функционал ҳолати, техник-тактик ва психологик тайёргарлигини ўрганиш киради.

    Шунингдек, таэквондо (WT) бўйича миллий терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда уларга амалий ва илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш, таэквондо (WT) бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантиришга ҳам Академия кўмаклашади.

    Бундан ташқари, Академия томонидан таэквондо (WT) бўйича илмий-услубий тавсияномалар, ўқув-қўлланмалар, дарсликлар нашрга тайёрланади ва чоп этилади.

    Ихтисослаштирилган таэквондо марказлари эса ҳудудий терма жамоалар аъзоларининг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур бўлган маҳорат ва кўникмалар чуқур ривожлантирилишини таъминлаш;

    спортчилар захирасини тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, тиббий-биологик ва моддий-техник шарт-шароитлар яратиб беради.

    Ўзбекистон таэквондо академияси инновацион технологияларга асосланган, қиммат бўлмаган, энергия тежовчи ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қурилиб, 2023 йил 1 сентябрга қадар фойдаланишга топширилади.

    Ўзбекистон таэквондо академияси 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates