Ўзбекистон тажрибасини тарғиб қилмоқчиман!

    Япония давлат прокурори Минако Шёжи Самарқанддаги Инсон ҳуқуқлари бўйича ўтказилаётган веб-форум ҳақида фикр билдирди

    Бугун ёшлар масалаларига бағишланган Самарқанддаги Инсон ҳуқуқлари бўйича веб-форумнинг иккинчи куни. Бир кун олдин жонли мунозаралар бўлиб ўтди. 15 мамлакатдан келган халқаро маърузачиларнинг 50 дан ортиқ нутқлари ва 10 та миллий маърузачилар тингланди.

    “Дунё” АА мухбири тадбир иштирокчиларидан бири, профессор, давлат прокурори, Япония Адлия вазирлиги қошидаги Тадқиқот ва кадрлар тайёрлаш институти халқаро ҳамкорлик бўлими директори ўринбосари Минако Шёжи билан суҳбатлашди.

    - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тадбир иштирокчиларига йўллаган табрикномасида ёшларнинги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий ва глобал сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида ёшларни фаол жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.- Ўзбекистон ёшларга шундай эътибор бериб, уларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

    Японияда кўплаб кўнгилли ёшлар гуруҳлари мавжуд бўлиб, улардан ҳар бири Япониянинг катта ака-ука ва опа-сингиллар уюшмаси деб номланади.

    Японияда 4,5 мингга яқин одамни ўз ичига олган ушбу кўнгилли гуруҳ мураббийлик орқали вояга етмаган ҳуқуқбузарларга тезда тузалишлари ва соғлом ўзини ривожлантириш йўлига киришларига ёрдам беради. Ушбу кўнгилли гуруҳлар жиноий одил судлов тизимида муҳим роль ўйнайди.

    Кўрилган масалаларнинг долзарблиги сабабли ушбу форум жуда фойдали ва ўз вақтида бўлди. Бу конструктив ва дўстона муҳитда жуда кўп қизиқарли маълумотларга эга бўлдим.

    2021 йил 27-28 февралда Японияда бўлиб ўтадиган Киото Конгресси Ёшлар Форумида мен Ўзбекистон тажрибаси ва инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ҳақида гапиришни режалаштириб қўйдим.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates