Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқи давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари билан учрашди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди.

    Учрашувда Европа томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, мамлакатнинг асосий қонунчилигига таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг мазмуни ва моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўламли, ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг яқинда имзоланганини олқишладилар.

    Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди. Европа томони ўзаро савдони диверсификация қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда профессионал таълим соҳасини ривожлантиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

    2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклида ўзаро боғлиқлик масалаларига бағишланган вазирлар анжумани ва ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг учрашувини муваффақиятли ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

    Европа томони 2022 йилнинг иккинчи ярмида Чехиянинг Европа Иттифоқи Кенгашига раислигининг устувор йўналишларини тақдим этди, унда Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates