Ўзбекистон ТИВ раҳбари «ШҲТ: ўтмиш, бугун, келажак» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

    2022 йил 29 июнда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов видеоконференсалоқа шаклида ШҲТ Хартияси қабул қилинганининг 20 йиллиги бағишланган ва «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома» имзоланганининг 15 йиллиги муносабати билан «ШҲТ: ўтмиш, бугун, келажак» мавзусида ташкиллаштирилган давра суҳбатида иштирок этди.

    Тадбирда, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори Рустам Мирзаев, Пекиндаги дипломатик миссиялар раҳбарлари, етакчи илмий-таҳлилий муассасалар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

    В.Норов ўз нутқида ШҲТ Низоми унда мужассамланган «Шанхай руҳи» туфайли вақт синовидан ўтиб, ўзининг бирлаштирувчи кучини намоён этганини қайд этди.

    Ҳужжатда ҳар бир давлатнинг тарихий тажриба ва миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланиш йўлини ўзи танлаш ҳуқуқи тасдиқлангани, бир-бирини ривожлантириш ва тўлдириш учун ўзаро манфаатдорлик меъёри мустаҳкамлангани алоҳида таъкидланди.

    Низомда мустаҳкамланган консенсус асосида қарорлар қабул қилиш модели Ташкилотнинг барча аъзоларининг мутлақ тенглигидан далолат бериши таъкидланди.

    Тадбир иштирокчиларига ташкилотга раислик доирасида Ўзбекистон томонидан Низомда белгиланган мақсад ва тамойилларни илгари суриш, ШҲТ фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш, халқаро майдонда ташкилот нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates