Туманнинг Бозор Яйпан МФЙда «Bulut textile» МЧЖ томонидан тикувчилик цехи, маиший хизмат ва савдо шохобчаларини ташкил этиш лойиҳаси амалга ошириляпти.
Тадбиркорнинг 5 миллион доллардан зиёд ўз маблағи эвазига амалга оширилаётган қурилишлар якунлангач биринчи босқичда 130 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилиши, шунингдек, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек Кичик тагоб МФЙ ҳудудида «Shaffof Sement sanoat» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган цемент ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси қурилиш ишларининг сўнги босқичлари давом этяпти. Ушбу лойиҳанинг қиймати 25 миллион доллар бўлиб, ташаббускор маблағи, банк кредити, хорижий инвестиция ҳисобига йиллик 550 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа 2022 йилнинг 2-чорагида ишга туширилиб, 310 нафар янги иш ўринлари яратилади, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.