Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Туризм масалалари бўйича вазирлари V йиғилишида қатнашади

    Туризм 22 июн 2020 3425

    Азиз Абдуҳакимов 2020 йил 23 июнь бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (ТТДҲК) Туризм вазирлари V йиғилишида иштирок этади. Йиғилиш видеоконференция шаклида ўтказилади.

    Тадбирда, шунингдек, Туркия маданият ва туризм вазири М.Эрсой, Қозоғистон маданият ва спорт вазири А.Раимкулова, Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири А.Жаманкулов ҳамда бошқа ТТДҲК мамлакатларининг туризм ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишади.

    Унда “COVID-19” пандемияси шароитида ҳозирги кундаги туризм соҳасининг ҳолати, соҳада пандемия келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича мамлакатларнинг тажрибаси, Турк кенгашига аъзо давлатлар ўртасида сайёҳлик алмашинувини тиклаш чора-тадбирлари,

    Кенгашга аъзо давлатларнинг сайёҳлик йўналишларини илгари суриш лойиҳалари ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

    Шунингдек, тадбир давомида “Замонавий Ипак йўли” қўшма туристик маҳсулот лойиҳасига Ўзбекистоннинг шаҳарлари ва манзилларини киритиш ҳамда ТТДҲК Туризм масалалари бўйича вазирларнинг навбатдаги VI йиғилишини 2021 йил Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates