Ўзбекистон ва АҚШнинг етакчи университетлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди

    Мамлакатимиз элчиси Жавлон Ваҳобов, АҚШ элчиси Даниэль Розенблюм, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, икки давлат университетлари вакиллари иштирокида онлайн “давра суҳбати” ўтказилди.

    Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотга кўра, тадбирда АҚШнинг Висконсин университети, Делавер университети, Миссури университети, Мэн университети, Стивенс технология институти ва бошқа етакчи олий таълим муассасалари вакиллари мамлакатимиздаги шериклари билан истиқболдаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари бўйича фикр алмашди.

    Америка университетлари ўзларининг онлайн ва офлайн шаклларда таълим олиш имкониятларини тақдим этди, таълим жараёнининг асосий йўналишлари билан таништирди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш механизмлари таклиф қилинди.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ёқубжон Эргашев тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди. Хусусан, сўнгги 3 йил давомида 50 та янги университет ташкил этилгани, бу билан уларнинг умумий сони 132 тага етказилгани таъкидланди. Шу билан бирга, университетларнинг 29 таси чет эл таълим муассасаларининг филиаллари экани маълум қилинди. Ўзбекистон етакчи хорижий, жумладан, АҚШ олий ўқув юртлари филиалларини кўпайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

    Тадбирда Ўзбекистонда ўз филиалларини очаётган университетларга ҳукумат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида батафсил сўзлаб берилди. Хусусан, хорижий университетлар солиқлардан ва мажбурий бадаллардан озод бўлиш шаклидаги махсус солиқ имтиёзларидан фойдаланмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон биринчи навбатда муҳандислик, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва энергетика соҳаларида мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртларини қўллаб-қувватламоқда.

    АҚШ элчиси Даниэль Розенблюм ўзгаришлар жараёни муваффақиятини таъкидлар экан, “Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг деярли барча соҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотлар дастурини амалга оширмоқда», деди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон сифатли таълимнинг муҳимлигини ёрқин келажакка эришишнинг асосий омили сифатида тушунади. Дипломатнинг таъкидлашича, АҚШ ушбу ислоҳотларни ҳамда республиканинг турли қўшма дастурлар орқали инглиз тилини ўрганиш даражасини ошириш режаларини қатъий қўллаб-қувватлайди.

    Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва АҚШ университетлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан, қўшма таълим дастурларини шакллантириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди. Тадбир томонларга яқин алоқаларни ўрнатиш учун аниқ нуқталарни аниқлашга имкон яратди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates