Ўзбекистон ва БАА сармоявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    2021 йилдан буён БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми йилига ўртача 20 фоиздан кўпроққа ошиб бормоқда ва 2024 йил якунига кўра бу кўрсаткич 650 миллионга етди.

    Жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи арафасида Абу Даби шаҳрида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда мамлакатлар делегацияларига Ўзбекистон томонидан – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда БАА томонидан усбу давлатнинг энергетика ва инфратузилма вазири Суҳаил Моҳамед Ал Мазруи бошчилик қилди.

    2021 йилдан буён БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми йилига ўртача 20 фоиздан кўпроққа ошиб бормоқда ва 2024 йил якунига кўра бу кўрсаткич 650 миллионга етди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда БАА капитали иштирокидаги 337 та корхона фаолият кўрсатмоқда, шундан 114 таси қўшма корхона ва 223 таси 100% хорижий корхоналардир. 2023 йилда Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга 1,08 миллиард доллар, 2024 йилда эса 1,5 миллиард доллардан ортиқ БАА инвестициялари ўзлаштирилди.

    Биргаликда ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар анъанавий ва муқобил энергия, инфратузилма, кимё саноати, геология, IT, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларини қамраб олади.

    «Ўзбекистон-БАА» инвестиция компанияси ташкил этилди. Унинг инвестиция портфели бугунга келиб тиббиёт, геология, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида умумий қиймати 192,5 миллион доллар бўлган 7 та лойиҳани ташкил этмоқда. 140 миллион долларлик 9 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

    Бироқ эришилган натижалар икки давлатнинг иқтисодий салоҳиятини умуман акс эттирмайди, шу боис ҳамкорлик ҳажмини янада ошириш бўйича қўшимча комплекс чоралар кўрилмоқда.

    Бугун имзоланаётган ҳужжатлар ана шундай қадамлардан биридир. Бу 15 та келишув вазирлик ва идоралар, ишбилармон доиралар томонидан биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатларнинг меваси бўлиб, икки давлат ўртасидаги сармоявий ҳамкорлик тарихида янги саҳифа очмоқда.

    Маросимда «AMEA Power», «Masdar», «Solar Power Shine», «М42», «Burjeel» Holdings», «IFFCO Group», «TWS», «Alserkal Group», «Metito», «AD Ports», «Jetex», «Emirates Group» ва бошқа компаниялар билан энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш, сув таъминоти, транспорт, логистика соҳаларида инвестиция битимлари ва шартномалар имзоланди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates