Ўзбекистон ва Белоруссия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида

    Агросектор 26 август 2022 3257

    Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Белоруссия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Игор Брило билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат давомида озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Юқори талабга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг йиллик қўшма балансини шакллантириш жараёни таҳлил қилинди. Унинг натижаларига кўра, форвард ва фьючерс шартномалари асосида картошка, дон ва мойли экинлар, мева-сабзавот маҳсулотларини тизимли равишда ўзаро етказиб беришни оширишга келишилди. Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида ишончли экспортчи ва импортчи корхоналар рўйхатини тузишга, шунингдек, талабга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб беришнинг ташкилий, молиявий ва суғурта механизмларини назарда тутувчи «Йўл харитасини» қабул қилишга келишиб олдилар.

    Тошкент вилояти Янгийўл туманида «Гомелагропромпроект» компанияси билан биргаликда гўшт-сут комплексини ташкил этиш қўшма лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнини, шу жумладан Белоруссия инвестиция тузилмалари маблағларини жалб этиш ҳисобига фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

    Томонлар, шунингдек, икки мамлакат илмий-амалий марказлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ўсимликшунослик, уруғчилик ва ветеринария соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишни қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқладилар.

    Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга содиқлигини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates