Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада жадаллашади

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бош котиби Казухико Когучи билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг ЕТТБ билан молиявий ва инвестициявий ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Бош котиб Казухико Когучи ЕТТБ ҳамкорлигида республикада кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилаётганлигини қайд этди. У, шунингдек, ЕТТБ ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолашини ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши маълум қилди.

    «ЕТТБнинг республикадаги фаолияти, жумладан хусусийлаштириш, тўғридан-тўғри чет эл сармояларини жалб этиш, «яшил» иқтисодиёт, энергетика ва транспорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жорий этиш ҳамда аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги дастурларини ривожлантиришда кўмаклашишга қаратилган», деди у.

    Мулоқот якунида мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида икки томонлама учрашув ва ташрифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    ЕТТБ шу кунга қадар Ўзбекистон билан ҳамкорликда жами 162 та лойиҳани амалга оширган. Умумий лойиҳалар портфелининг 52 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates