Учрашувда 2024 – 2025 йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар, жумладан, Самарқанд, Наманган ва Нукус шаҳарларига электробуслар харид қилиш, шунингдек, Самарқандда трамвай қатновини ривожлантириш лойиҳалари муҳокама қилинди.
M.Patrone ЕТТБнинг умумий портфелида транспорт лойиҳаларининг улуши салмоқли эканлигини алоҳида қайд этди ва темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
Шунингдек, томонлар Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилган ишлар аҳамиятини алоҳида қайд этиб, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини якунлашни тезлаштиришга келишиб олди.