Самарқандда жамоат транспортини яхшилаш учун ЕТТБдан қарз олинди

    «Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳаси доирасида 100 дона ЮТОНГ электробуслари ва 50 та қувватлаш қурилмаси харид қилинади.

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-37, 22.01.2024 й.) қабул қилинди.

    ЕТТБ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш» лойиҳаси доирасида 100 дона ЮТОНГ электробуслари ва 50 та қувватлаш қурилмаси харид қилинади.

    Лойиҳа доирасида харид қилинадиган электробуслар ва қувватлаш қурилмалари хусусий секторга (ташувчиларга) энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан молиявий ижарага берилади.

    Харид қилинадиган электробуслар лойиҳа доирасида танлаб олинган мунтазам шаҳар автобус йўналишларига брутто-шартнома асосида, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 7 йил муддатга бириктирилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates