Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг оралиқ мажлиси бўлиб ўтди

    Инвестициялар 30 август 2023 1170

    Жорий йил 29 августда «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ЎзбекистонРеспубликаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг (ХИК) навбатдаги Оралиқ мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда етакчи хорижий инвестиция компаниялари, дипломатик миссиялар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқаро молия институтлари (ХМИ)нинг жами 150 нафардан кўпроқ вакиллари иштирок этди.

    Тадбир доирасида Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама этилди ҳамда ХИК Ишчи гуруҳининг мамлакатимизда фаолият юритаётган етакчи инвесторлар билан ўтказган учрашувларида билдирилган масала ва таклифлар кўриб чиқилди. Шунингдек, жаҳон бозорларида рўй бераётган инвестициявий тенденциялар ва асосий йўналишлар муҳокама этилди ҳамда Ўзбекистоннинг ишбилармонлик муҳитни яхшилаш борасидаги комплекс саъй-ҳаракатларига баҳо берилди.

    Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос, Халқаро молия корпоратсияси (IFC), PwC Uzbekistan вакиллари ва бошқа спикерлар сўзга чиқдилар.

    Лазиз Кудратов ўзининг қутлов сўзида Ўзбекистон инвестиция муҳитини изчил яхшилаш, тизимли таҳлил натижалари асосида инвесторлар учун янги имтиёз ва преференцияларни жорий этиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш, жамиятда инвестор ва тадбиркорларнинг манфаатлари юқори даражада ҳурмат қилинадиган ўзаро муносабатлар маданиятини шакллантиришга қатъий интилаётганини таъкидлади. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда инвестициялар дефицити ортиб бораётган бир вақтда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, инвестициявий муҳити ва илғор савдо сиёсати мамлакатимизнинг истиқболли сармоядорлар учун жозибадор йўналиш сифатидаги мақомини янада оширди.

    Шу билан бирга, иштирокчилар эътибори Ўзбекистоннинг инвестиция қонунчилигини қайта кўриб чиқиш, хусусийлаштириш жараёнларини фаоллаштириш, давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш ва яшил иқтисодиёт ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларига қаратилди.

    Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича ишлар фаоллашгани ва бу ҳам жаҳон стандартлари ва халқаро ҳамкорлик этикасига содиқликнинг рамзи эканлиги қайд этилди. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, савдо имтиёзларининг фаол жорий этилаётгани унинг диверсификациялашган ва барқарор иқтисодий концепцияни ҳаётга татбиқ этаётган мамлакат сифатида тан олинишига ҳисса қўшяпти.

    Сессия давомида «Инвестициялар тўғрисида»ги қонуннинг амалий жиҳатлари, солиқ маъмурчилигидаги ижобий янгиликлар, инвесторлар билан ишлаш бўйича «Ягона электрон дарча» платформасини жорий этиш масалалари муҳокама этилди ҳамда «Тошкент» халқаро молия маркази лойиҳаси тақдим этилди.

    Тадбир якунида Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича тизимли таклифларни ўз ичига олган Инвесторлар кенгашининг Оралиқ мажлиси Баённомаси имзоланди. Бундан ташқари, миллий қонунчиликни такомиллаштиришда техник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатишга қаратилган Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қабул қилинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates