Танзила Нарбаева Британиянинг хотин-қизлар ишлари бўйича вазири билан учрашди

    Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон: тараққиёт учун янги имкониятлар ва ижтимоий шериклик” мавзусидаги халқаро форумда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб турибди.

    Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги алоқаларда юқори даражадаги сиёсий ва дипломатик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинув учун салмоқли салоҳият мавжуд.

    Шу нуқтаи назардан ташрифнинг биринчи куни Сенат Раиси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

    Британиянинг хотин-қизлар ишлари бўйича вазири Мария Колфилд билан бўлиб ўтган мулоқотда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш борасида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

    Хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оиладаги зўравонликка қарши курашиш, иқлим ўзгаришининг аёллар ва қизларнинг ҳаёти сифатига таъсирини камайтириш йўналишларига эътибор қаратилди.

    Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда “СТEМ” дастури орқали қизлар учун сифатли, арзон таълим бериш борасида ўзаро тажриба алмашиш юзасидан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

    М.Колфилд Янги Ўзбекистоннинг хотин-қизларнинг мамлакат ҳаётидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади. У сўнгги йилларда аёлларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида эришилган натижаларни юқори баҳолади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашув якунида икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates