Дастлаб меҳмонларга Омбудсман институтининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда Туйя Бракс Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази фаолиятига тўхталиб, унинг асосий йўналиши сифатида ривожланиш сари ҳаракат қилаётган мамлакатларга ўзларининг тажрибалари асосида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш эканлигини таъкидлади. У ўз фикрини давом этар экан, Ўзбекистон Республикаси Марказнинг асосий ҳамкорларидан бири эканлигини қайд этди.
Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон ва Финляндиядаги Омбудсман институтлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди, деб хабар беради Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати.