Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда савдо кўрсаткичлари ва ҳамкорлик лойиҳалари сони ортиб боряпти. 2023 йилда товар айирбошлаш 23 фоизга ошди. Мулоқот чоғида, иккала давлатнинг ҳам ўзидаги бор салоҳият ва имкониятни ишга солиш, транспорт-логистика, банк-молия, туризм каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида халқларни бир-бирига яқинлаштиришда маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Грузия халқларини анъанавий мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб турилиши, маданий тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши руҳи ва анъаналари жиҳатидан жуда яқин халқлар муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Икки мамлакат ўртасида эришилган олий даражадаги келишувларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун парламентлар ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, бу жараёнда парламентлараро дўстлик гуруҳларининг мувофиқлаштирувчи сифатидаги ролини янада оширишга эътибор қаратилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Учрашувда гендер тенглик, ҳудудлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.