Ўзбекистон ва Корея парламентлари ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 19 сентябр 2023 1077

    Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги делегация Корея Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида Танзила Нарбаева Миллий Ассамблея Спикери Ким Чжин Пхё билан музокара ўтказди.

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ҳамда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, айниқса парламентлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Парламентлараро ҳамкорлик самарали йўлга қўйилгани, парламент раҳбарларининг ўзаро ташрифлари доирасида амалий келишувларга эришилгани, дўстлик гуруҳларининг ўзаро мулоқот фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

    Ўзбекистон ва Корея ҳудудлараро ҳамкорлигини кенгайтириш, хусусан маҳаллий Кенгашлар ўртасида аниқ чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилган қўшма дастурни қабул қилиш орқали ҳудудлардаги депутатлар ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди.

    Корея Ўзбекистоннинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги етакчи савдо-иқтисодий шерикларидан биридир. Шу нуқтайи назардан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш энг устувор вазифа ҳисобланади. Охирги 5 йилда товар айланмаси икки баравар ошди. 2022-йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 23,3 фоизга ўсди ва 2,34 миллиард долларни ташкил этди. 2025 йилга бориб мазкур кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш учун катта имкониятлар мавжудлиги айтиб ўтилди.

    Хусусан, аниқ мақсадларга эътибор қаратилиб, қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, ишлаб чиқариш корхоналарини зарур инфратузилма билан таъминлаш, ноёб металларни ўзлаштириш, шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи йўллар барпо этиш борасида ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

    Маданий-гуманитар алоқалар ҳам томонларнинг диққат марказида бўлиб, таълим ва кадрлар тайёрлаш йўналишларидаги қўшма дастурларни амалий мазмун билан бойитиш таклифлари илгари сурилди.

    Мамлакатларимиз позицияларининг яқинлигидан келиб чиқиб, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТ институтлари ва бошқа тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашга, кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни янги даражага олиб чиқишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates