Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

    Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Малайзия ташқи ишлар вазири Замбри Абдул Қодир билан учрашди.

    Тошкент шаҳрида ўтказилган мазкур мулоқотда бу икки мамлакат ўртасида кашф этилмаган кенг имкониятлар кўриб чиқилди.

    Жумладан, учрашув доирасида Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

    Учрашув кун тартиби кенг кўламли бўлиб, ундан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни устувор йўналиш сифатида жадаллаштириш, туризмни ривожлантириш, муносабатларимизнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ва глобал миқёсдаги масалалар ҳам ўрин олди.