Ўзбекистон ва Миср ишбилармонлари бизнес кенгаши тузилади

    Мамлакатимиз дипломатлари Миср Ишбилармонлар уюшмаси ижрочи директори Муҳаммад Юсуф билан музокаралар ўтказишди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Миср бизнес вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш иқтиқболлари муҳокама этилди.

    Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Миср ишбилармонлари бизнес кенгашини тузиш таклифи билдирилди. Дастлабки босқичда Миср томони икки муҳим жабҳа - фармацевтика ва тўқимачилик соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

    Бундан ташқари, томонлар ўртасида эҳтиёж юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – цитрус мевалар, заъфарон ва қуруқ мевалар савдосини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

    Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Миср ишбилармонлари ўртасида делегациялар алмашувини кўпайтириш, тадбиркорлар ўртасида музокаралар ташкил этиш, икки мамлакатда бўлиб ўтадиган кўргазма ва ярмаркаларда бизнес вакилларининг иштирокини таъминлашга келишиб олинди.

    Маълумот учун: Миср Ишбилармонлар уюшмаси 1979 йилда ташкил этилган. У 18 қўмитадан иборат. Уюшма саноат, қишлоқ хўжалиги, банк ва молия, энергетика, экология, ахборот технологиялари, кўчмас мулк, туризм, фуқаро авиацияси, транспорт, импорт-экспорт ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатадиган 500 нафар бизнесменни ҳамда 1300 та йирик компанияларни ўз атрофига бирлаштирган.

    Миср Ишбилармонлар уюшмаси хорижий давлат ишбилармон доиралари вакиллари, хусусан, Австрия, Греция, Венгрия, Иордания, Жанубий Корея, Руминия, Таиланд, Тунис, Туркия, Украина Ишбилармонлар кенгаши ҳамда Африка давлатлари ва Хитой билан Қўшма қўмитани ташкил этган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates